Энди Россиядан чиқиб кетган фуқароларнинг мол-мулки мусодара қилинади

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин мамлакатдан чиқиб кетган фуқароларга тегишли мол-мулкни вақтинча хатлаш (яъни фойдаланишни чеклаш) имконини берувчи янги қонунни имзолади. Бу ҳақдаги қонун ҳукумат порталида эълон қилинди.

Қонунга кўра, агар Россиядан ташқарида яшаётган ёки кетиб қолган фуқарога “давлат манфаатларига қарши маъмурий ҳуқуқбузарлик” айблови қўйилса, унинг мол-мулки суд қароридан олдин ҳам вақтинча музлатиб қўйилиши мумкин. Бу чора кейинчалик қўйилиши мумкин бўлган жаримани ундиришни таъминлаш учун ишлатилади.

Суд бундай қарор бўйича аризани тезкор тартибда – рўйхатга олинганидан кейинги куннинг ўзидаёқ кўриб чиқади. Энг муҳим жиҳати: мулк эгасини олдиндан чақириш ёки огоҳлантириш мажбурий эмас.

Қонун 2026-йил 1-сентябрдан кучга киради.

У асосан Россия Маъмурий кодексининг 10 дан ортиқ моддаларига тегишли. Улар орасида:

  • “хорижий агент” қоидаларини бузиш;
  • экстремистик материаллар тарқатиш;
  • “сохта хабарлар” тарқатиш;
  • тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш;
  • армияни “обрўсизлантириш” каби айбловлар ҳам бор.

Қисқаси, янги қонун Россияни тарк этган шахсларнинг мол-мулкини суд қароридан олдин ҳам вақтинча блоклаш ва кейинчалик жарима ёки жазо учун ишлатишга имконият беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин мигрантлар учун мажбурий тиббий кўрик қоидаларини кучайтирувчи қонунни имзолаганди.

Аввал мигрантлар Россияга кирганидан сўнг 90 кун ичида хавфли юқумли касалликлар ва ОИВ мавжудлигини аниқлаш ҳамда гиёҳванд моддалар истеъмоли бўйича тиббий кўрикдан ўтиши керак эди. Янги қонунга кўра, бу муддат 30 кунгача қисқартирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мол-мулк мусодара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг