Энди жинсий зўравонлик ишлари аёл терговчиларга берилади. Қозоғистонда!

Олам

image

Энди Қозоғистонда жинсий зўравонлик билан боғлиқ жиноят ишларини тергов қилиш жараёни аёл терговчиларга топширилади. Бу ҳақда “Kazinform” хабар берди.

Қайд этилишича, бу чора жабрланувчиларнинг қўшимча руҳий босим ва травмаларга дуч келишини камайтириш ҳамда ҳуқуқ-тартибот органларига бўлган ишончни оширишга қаратилган. Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги никоҳга мажбурлаш жинояти бўйича янги норма ҳақида ҳам изоҳ берган. Вазирлик вакили Санжар Одиловнинг айтишича, бундай ишлар бўйича жабрланувчи сифатида ҳам аёл, ҳам эркак чиқиши мумкин. Бироқ никоҳ тузишни талаб қилишнинг ўзи, жумладан, аёл ҳомиладор бўлган ҳолатда ҳам жиноят таркибини ташкил этмайди.

“Агар оддий ҳолатни оладиган бўлсак, аёл бир кишига уйланишни талаб қилса, бунинг ўзи етарли эмас. Жиноят бўлиши учун таҳдид ёки зўравонлик ҳам бўлиши керак – бу ҳолатда у томонидан ёки унинг яқинлари томонидан бўлиши мумкин. Акс ҳолда, бу масала жиноят эмас, балки фуқаролик муносабатлари ҳисобланади”, дейди у.

Вазирлик маълумотига кўра, ҳозирча Қозоғистонда никоҳга мажбурлаш бўйича аёл шахс гумонланувчи сифатида қайд этилган жиноят ишлари йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил сентябрдан бошлаб Қозоғистонда никоҳга мажбурлаш расман жиноят сифатида тан олинмоқда. Шунингдек, мамлакатда таъқиб қилиш ҳам жиноят сифатида белгиланган бўлиб, жорий йилда бу бўйича 83 та иш судга юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон жинсий зўравонлик аёл терговчилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг