Ўзбекистонда 5 ойда қарийб 61 та криминал тўда ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг дастлабки 5 ойи давомида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 61 та уюшган жиноий тўдалар қўлга олинган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жорий йилнинг январь-май ойларида криминоген вазиятни яхшилаш юзасидан амалга оширилган тезкор профилактик тадбирлар давомида уюшган жиноятчилик йўналишида 4325 та жиноий ҳолатлар аниқланган. Унда жами аниқланган гуруҳлар сони 195 тани ташкил этиб, 61 та уюшган жиноий гуруҳнинг ноқонуний фаолияти тўхтатилган. 

Тезкор тадбирларда беш ой давомида 244 та товламачилик, 459 та ноқонуний қурол билан боғлиқ, 48 та талончилик, 170 та қиморхона ташкил этиш билан боғлиқ, 89 та одам савдоси, 181 та орттирилган иммунитет вируси инфекциясини тарқатиш, 959 та фоҳишахона сақлаш ва 3607 та бошқа жиноий ҳолатлар аниқланган. Шу билан бирга, қидирувда бўлган 1334 нафар шахс ушланган. 

Қайд этилишича, уюшган жиноятчиликка қарши кураш йўналишида қурол билан ҳам боғлиқ 459 та жиноят ишлари қўзғатилиб, натижада 541 та қуроллар расмийлаштириб олинган. 236 та силлиқ стволли ва 252 та пневматик қурол, 50 та қўлбола усулда ясалган қурол, 7441 та ўқдори, 4126 грамм портловчи моддалар ашёвий далил сифатида олинган. 

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида 8653 та совуқ қурол олинган бўлиб, уларнинг 284 таси бита, 222 таси кастет, 7137 та ўткир тиғли жисмлар ва 1010 та бошқа турдаги совуқ қуролларни ташкил этган. Тарғибот тадбирлари натижасида 842 та турли хилдаги қуроллар ихтиёрий равишда топширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона, Андижон ва Тошкент вилоятларида вертолёт ёрдамида ўтказилган тезкор тадбир давомида 18 минг тупдан ортиқ кўкнори ва каннабис ўсимликлари аниқланиб, йўқ қилингани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

товламачилик қиморхона криминал тўда орттирилган иммунитет вируси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг