Эрон ядро қуролидан воз кечишга рози бўлди – Трамп

Олам

image

Эрон ядро қуролидан воз кечишга розилик берди. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп “Fox News” телеканалига берган интервьюсида сўз очди.

Оқ уй раҳбари томонлар яхши битим тузишга яқин эканини, бироқ энг фойдали шартларга эришиш учун шошилиш ниятида эмаслиги сабабли музокаралар жараёни секин кетаётганини қайд этган.

“Биз жуда яхши келишувга яқинмиз, агар уни имзолашнинг уддасидан чиқсак – аъло. Акс ҳолда, биз шунчаки Мудофаа вазирлигини яна ишга соламиз”, дейди Трамп.

Шунингдек, у Эрон ядро қуролидан воз кечишга рози бўлганини даъво қилмоқда.

Трампнинг тушунтиришича, аввал Эрон томони ядро қуролини ишлаб чиқмаслигини айтган, бироқ уни сотиб олиш имконияти ҳақидаги савол аниқлаштирилганидан сўнг, жумла ўзгартирилган: эндиликда унга кўра, Эрон “ҳарбий қуролни ишлаб чиқмайди ва ҳеч қандай йўл билан сотиб олмайди”.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Axios” икки нафар АҚШ мулозими ва воситачилик ҳаракатларида қатнашаётган минтақавий манбага таяниб, АҚШ ва Эрон музокарачилари икки ойлик муддатга ўт очишни тўхтатиш, Теҳроннинг ядровий дастури бўйича музокараларни бошлаш ҳамда Ҳормуз бўғозини блокдан чиқаришни назарда тутувчи “60 кунлик меморандум”ни келишиб олгани ҳақида хабар берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Дональд Трамп ядро қуроли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг