Ғиёс Бойтаев ва Рустам Ғоипов Ўзбекистон халқ артисти бўлди
Маданият-санъат
−
28 Май 8230 1 дақиқа
Ўзбекистон давлат филармонияси хонандаси Ғиёс Бойтаев ва “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси Рустамжон Ғоипов Ўзбекистон Республикаси халқ артисти бўлди. Бу ҳақда бугун, 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Маълумот учун, Рустам Ғоипов Тожикистонинг Хўжанд шаҳрида туғилган. Қозоғистонда улғайган. Отасининг исми Абубакир, онасининг исми эса Робия бўлиб, асли Чимкентлик бўлишган.
Ғиёс Бойтоев – ўзига хос ижро услуби ва хит тароналари билан танилган ўзбек эстрадаси хонандаси. У 1960 йил 14 январда Қозоғистоннинг Сайрам тумани Қорабулоқ қишлоғида таваллуд топган. “Бойчечак”, “Атлас кўйлакли қизлар”, “Менда бўлса эди”, “Келдиму”, “Юрак”, “Тегирмон” ва “Кўкламойим” каби хит тароналари билан халққа танилган.
Live
Барчаси