Қирғизистон Ўзбекистон чегарасида янги пост очди

Олам

image

Қирғиз Республикаси Боткен туманининг Соғмент қишлоғидаги чегара ҳудудида Ўзбекистон билан янги чегара пункти очилди. Бу ҳақда Қирғизистон Президентининг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, чегара пунктининг очилиш тадбирида онлайн форматда Қирғизистон Давлат чегара хизмати раиси Абдукарим Алимбоев ва жойнинг ўзида бошқа мутасаддилар иштирок этган.  Маросимда раҳбарлар “Соғмент” чегара постининг очилиши давлат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва чегара ҳудудларида барқарорликни таъминлашда муҳим воқеа эканини таъкидлаган. 

“Ушбу чегара постида хизматни сифатли олиб бориш учун барча шароит яратилган. Замонавий талабларга жавоб берадиган казарма қурилиб, хизмат учун зарур имкониятлар таъминланган”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ушбу ҳудуд Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегарасининг 12 километрдан ортиқ қисмини қамраб олади.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Фарғона вилоятининг Шоҳимардон қишлоғига кириш қисмида жойлашган “Оқ-Қия” божхона пункти ҳамда “Сўх” чегара божхона пости 24 соатлик иш режимига ўтган эди. Бунга қадар ушбу божхона масканларида хизмат соат 06:00 дан 22:00 га қадар олиб борилган. Билдирилишича, ўтказиш пунктларининг иш режимидаги ўзгариш фақат ёзги сайёҳлик мавсумида – жорий йилнинг 1 октябрига қадар амал қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон чегара Қирғизистон Сўх

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг