Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси Лондонда тарихий IPO'ни амалга оширди
Жамият
−
18 Май 1061 2 дақиқа
Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси акцияларининг халқаро майдонга чиқиши нафақат молиявий битим, балки Ўзбекистон иқтисодиётининг очиқлиги ва жаҳон капитал бозорлари билан интеграциялашувининг муҳим босқичига айланган. Бундай фикр бугун, 18 май куни UzNIF’нинг Лондон фонд биржасидаги тарихий IPO маросимида билдирилди.
“Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон ҳукумати билан давлат корхоналарида самарали бошқарувни йўлга қўйиш, иқтисодиётни қўллаб-қувватлайдиган кучли ва барқарор бизнесларни шакллантириш ҳамда маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик қилаётганидан фахрланади”, дейди Franklin Templeton бош ижрочи директори Женни Жонсон.
Таъкидланишича, UzNIF акцияларининг халқаро майдонга чиқиши нафақат молиявий битим, балки Ўзбекистон иқтисодиётининг очиқлиги ва жаҳон капитал бозорлари билан интеграциялашувининг муҳим босқичига айланган.
Мутахассислар фикрича, дунёнинг энг йирик инвестиция компаниялари томонидан билдирилаётган бундай эътирофлар Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларга халқаро ишонч тобора ортиб бораётганини кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондон фонд биржасида Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси акцияларининг бирламчи оммавий жойлаштирилиши (IPO) жараёнига бағишланган расмий маросим бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди. Мазкур воқеа Ўзбекистон капитал бозорини халқаро молия майдонига олиб чиқиш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, мамлакат иқтисодиёти тарихида янги саҳифа очади.
Расмий маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева, Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси Обид Ҳакимов ва бошқа масъуллар иштирок этмоқда.
Live
Барчаси