Тошкентда эркаклар камайиб кетди. Бошқа ҳудудлардачи?
Жамият
−
15 Май 8426 2 дақиқа
Ўзбекистонда 2026 йил 1 январ ҳолатига кўра, ҳар минг нафар аёлга 1 015 нафар эркак тўғри келган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.
Очиқланган статистикага қаралса, Ўзбекистон деярли барча ҳудудларида анъанавий демографик тузилмани сақлаб қолганини кўриш мумкин, яъни мамлакатда эркаклар сони аёлларга нисбатан бироз устунроқ бўлиб қолмоқда.
Бироқ, барча 14 вилоят ва ҳудуд ичида фақат битта – Тошкент шаҳри истисно бўлган. Пойтахтда вазият озгина бошқачароқ, минг нафар аёлга 966 нафар эркак тўғри келган. Одатда марказ шаҳарларга аёлларнинг оқими нисбатан кўпроқ бўлиши ҳисобга олинса, бу нормал ҳолатдир. Энг кўп эркаклар тўғри келган ҳудуд эса – Наманган. У ерда ҳар минг нафар аёлга 1 034 та эркак тўғри келган. Қизиқарли тарафи шундаки, пойтахтда аёллар 34 тага кўпроқ бўлса, Наманган вилоятида эса, эркаклар шунча – 34 нафарда кўпроқ бўлган.
Ҳудудлар кесимида ҳар 1 000 нафар аёлга тўғри келадиган эркаклар сони қуйидагича:
Наманган вилояти — 1 034 нафар;
Қашқадарё вилояти — 1 029 нафар;
Андижон вилояти — 1 027 нафар;
Навоий вилояти — 1 026 нафар;
Сурхондарё вилояти — 1 025 нафар;
Жиззах вилояти — 1 019 нафар;
Фарғона вилояти — 1 019 нафар;
Самарқанд вилояти — 1 016 нафар;
Қорақалпоғистон Республикаси — 1 010 нафар;
Сирдарё вилояти — 1 009 нафар;
Тошкент вилояти — 1 008 нафар;
Бухоро вилояти — 1 006 нафар;
Хоразм вилояти — 1 004 нафар;
Тошкент шаҳри — 966 нафар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони маълум қилинган эди.
Live
Барчаси