ЖЧ либослари рейтингида Ўзбекистон охирги ўринларни эгаллади

Спорт

image

Нуфузли ESPN нашри Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган 48 та терма жамоанинг уй, сафар ва учинчи либослари бўйича рейтинг тузиб чиқди. 105 талик рўйхатдан Ўзбекистон терма жамоасининг асосий либоси 103 ўринда кўрсатилган. 

Манбага кўра, бу йилги либосларда халқ амалий санъати, машҳур меъморий иншоотлар, маҳаллий маданият, давлат байроқлари, миллий матолар, ҳайвонот дунёси ва ҳатто сюрреалист рассомлар ижодидан илҳомланган дизайнлар кўпроқ учрайди.

Нашр томонидан тузилган рейтингда терма жамоалар либослари уларнинг ташқи кўриниши ва дизайн жозибадорлиги асосида баҳоланган.

Унда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий оқ либоси 103-ўриндан жой олган бўлса, сафар либоси 84-ўринга муносиб кўрилган.

Шунингдек, нашр муаллифлари ушбу икки либос дизайн жиҳатидан деярли бир хил эканини, улар ўртасидаги асосий фарқ фақат ранг танловида эканини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтган.

Ушбу рўйхатда 1-ўрин Уругвай терма жамоасининг сафар либоси лойиқ кўрилган. 2 ва 3-ўринни Япония ва Франция терма жамоаларининг иккинчи формалари эгаллаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Уругвай Япония Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг