Дунёда шароб истеъмоли рекорд даражада камайди
Бу қизиқ
−
14 Май 2704 1 дақиқа
Дунё бўйлаб вино истеъмоли 1957 йилдан буён энг паст кўрсаткичга тушди. Бу ҳақда Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилотининг (OIV) ҳисоботида келтирилган.
Унга кўра, 2025 йилда бутун дунёда 208 миллион гектолитр вино ичилган – бу 2024 йилга нисбатан 2,7 фоизга ва 2018 йилга қараганда 14 фоизга кам дегани. Мутахассислар бунинг асосий сабаблари сифатида турмуш тарзидаги ўзгаришлар ва иқтисодий ноаниқликни кўрсатмоқда.
Ҳисоботга кўра, дунёдаги энг йирик вино бозори бўлган АҚШ ва Германияда истеъмол бир йил ичида 4,3 фоизга, Францияда 3,2 фоизга, Италияда эса 9,4 фоизга камайган. Энг катта пасайиш – 13 фоиз – Хитойда қайд этилган.
Шу билан бирга, 2025 йилда Португалия, Бразилия ва Японияда вино кўпроқ ичила бошлаган.
Экспертларнинг билдиришича, ишлов бериладиган токзорлар майдони қисқаришда давом этмоқда, экспорт ҳажми эса сўнгги ўн беш йилдаги энг паст даражада қолмоқда. Янги ишлаб чиқарувчи мамлакатлар пайдо бўлишига қарамай, охирги 25 йил ичида дунёдаги токзорларнинг 10 фоизи йўқ бўлиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ спиртли ичимликларни исталган миқдорда истеъмол қилиш деменция (ақлий заифлик) хавфини ошириши ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси