“Насаф” футболчиси Осиёнинг энг яхшиси бўлиши мумкин
Спорт
−
14 Май 4558 1 дақиқа
“Насаф”нинг 21 ёшли ярим ҳимоячиси Сардорбек Баҳрамов Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиши мумкин. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) хабар берди.
Манбага кўра, Сардорбек Баҳрамов ОФКнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун 10 нафар номзодлар қаторидан жой олган. Шунингдек, ушбу номинация учун номзодлар рўйхатида “Ал Аҳли”, “Ал Ғарафа”, “Жохор Дарул Тазим”, “Ульсан”, “Шабаб Ал Аҳли” ва “Мельбурн Сити” каби жамоа футболчилари бор. Ғолибни аниқлаш ташкилотнинг веб-сайтида овоз бериш йўли билан аниқланди.
Маълумот учун, Сардорбек Баҳрамов “Насаф” билан Элит Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг барча саккизта учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди, бироқ қаршиликлар ушбу мусобақада 4 очко жамғарган ҳолда сўнги поғонада ўз иштирокини якунлади.
2024-2025 йилги мавсум якунларига кўра, Австралиянинг “Уэстерн Сидней Уондерерс” клуби футболчиси Александер Бадолато Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” деб топилган.
Live
Барчаси