Муборак газни қайта ишлаш заводи салкам 11 млрд жаримага тортилди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятидаги Муборак газни қайта ишлаш заводи фаолияти ўрганилиб, қонунбузарлик ҳолатлари аниқлангани оқибатида 11 миллиард сўмга яқин қўшимча компенсация белгиланди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

Ўрганиш давомида корхона томонидан бир қатор қонунбузилиш ҳолати аниқланган. Хусусан, заводда қурилиш ва бошқа турдаги чиқиндилар ноқонуний жойлаштирилгани ҳамда атроф-табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатаётгани, чиқиндиларни жойлаштиришдан ҳосил бўлган чанг зарралари атмосфера ҳавосига салбий таъсир кўрсатиб келаётгани, зарарли газлар ёқилиши оқибатида эса атмосфера ҳавосига олтингугурт, углерод ҳамда азот оксидлари меъёридан ортиқ даражада чиқарилаётгани аниқланган.

Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнида газни тозалашдан ҳосил бўлган оқова сувлар нефть маҳсулотлари аралашган ҳолда очиқ майдонларга ташланаётганлиги маълум бўлган.

Манбага кўра, ҳолат юзасидан саноат корхонасига нисбатан 10 миллиард 834 миллион сўм қўшимча компенсация ва 7 банддан иборат бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар белгиланган. Тўпланган ҳужжатлар эса судга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун молиявий санкциялар жорий этилиши хақида хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

газ завод жарима қонунбузарлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг