Бугундан Тошкентдаги автобусларда кондиционерларни ёқиш мажбурий бўлади

Жамият

image

Бугун, 7 майдан бошлаб Тошкент автобусларида совутиш тизими – кондиционерларнинг ишлаб туриши мажбурий бўлади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда автобус йўналишларида ҳаво ҳарорати кўтарилиши фонида кондиционерларнинг ишламаётганлиги юзасидан жамоат транспортидан фойдаланувчилар кўплаб эътирозлар билдирган. Бу бўйича ташкилот расмий муносабат билдирган. Унга кўра, ташқи ҳаво ҳарорати 28 даражадан юқори бўлган ҳолларда автобус салонларида совитиш (кондиционер) тизимларидан мажбурий тартибда фойдаланиш белгиланган. Бунда салон ичидаги ҳароратни 26 даражада сақлаш талаб этилади.

Мазкур кўрсатма ижросини таъминлаш мақсадида бугун, 7 май кунидан бошлаб автобуслар салонида совитиш тизими (кондиционерлар) босқичма-босқич ишга туширилади.

Шу билан бирга, қўшимча чоралар сифатида кондиционер тизими носоз бўлган автобусларни йўналишларга чиқармаслик ва улардаги техник носозликларни қисқа муддатларда бартараф этиш кўзда тутилган. Шу сабабли, барча ҳайдовчилар билан кондиционерлардан тўғри фойдаланиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда жамоат транспортларида йўл ҳақини тўламаган 30 мингдан ортиқ шахс жазолангани ҳақида хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент автобус кондиционер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг