Энергетика вазирининг Отабек Бакиров устидан шикояти бўйича иш тугатилди

Жамият

image

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг иқтисодчи Отабек Бакировга нисбатан шикояти бўйича иш тугатилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, бугун, 7 май куни Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Отабек Бакиров устидан шикоят бўйича иш кўрилмасдан тугатилган. Бунга сабаб – ёлғон ахборот тарқатиш моддаси бўйича жазога тортиш муддати ўтиб кетган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов газ “заправка”лардаги турнақатор навбатлар ва электр энергиясидаги кетма-кет узилишлар ҳақида пост ёзгани учун блогер Отабек Бакиров устидан шикоят қилгани ҳақида хабар берилган эди. Хусусан, 2024 йилнинг қишида Бакиров ўзининг Telegram-каналида Энергетика вазирлиги томонидан метан “заправка”ларда газ бор-йўқлиги ва навбатлар ҳақида маълумот беради, дея тақдим этилган Avto24 иловаси яхши ишламаслиги, унга миллиардлаб пул сарфлангани ҳақида ёзган. Шунингдек, Тошкент туманида “режага чиқиш учун” пайдар-пай газ-свет ўчирилишлар кўпайганини танқид қилган.

Мазкур ҳолат бўйича орадан қарийб 14 ой ўтиб, 2026 йил 23 январда Тошкент шаҳар ИИББ жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилган. Аммо 2026 йил 25 март куни Тошкент шаҳар прокуратураси жиноят ишини рад этиш ҳақидаги қарорни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилган. Жорий йилнинг 1 май куни мазкур иш бўйича суд бўлиши керак эди, бироқ судья ишни танишиб чиқиши кераклиги айтилиб номаълум муддатга қолдирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жўрабек Мирзамаҳмудов Отабек Бакиров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг