14 болани олиб кетаётган боғча мудираси автоҳалокатга учради. Қурбон бор
3-саҳифа
−
06 Май 9641 1 дақиқа
Кеча, 5 май куни Навоий вилоятининг Нурота туманида 14 нафар болани олиб кетаётган Matiz автоҳалокатга учради. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлини бошқармаси матбуот хизмати билан боғланди.
Маълум қилинишича, ҳолат соат 09:05 ларда туманнинг “Янгиҳаёт” МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлда содир бўлган. Оилавий боғчанинг мудираси 34 ёшли ҳайдовчи Г.Қ. тажрибасизлиги ва чалғиши оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва йўлнинг чап томонига чиқиб кетиб, ағдарилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи Г.Қ. кўрсатилган муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган. Автомобилда бўлган 14 нафар вояга етмаган йўловчи турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.
Маълумотларга кўра, машинада мудиранинг турмуш ўртоғи ва болалари, жумладан, 3 ойлик чақалоғи ҳам бўлган. Шунингдек, уларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ҳолда йиллар давомида машина бошқариб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятида Янги йил тадбирига кетаётган боғча мудиралари “Конимех–Зарафшон” йўналишидаги автомобиль йўлида йўл транспорт ҳодисасига учраганди. Оқибатда 79 ёшли боғча мудираси вафот этган.
Live
Барчаси