Франция чет эллик талабалар учун ўқиш нархини кескин оширмоқчи

Олам

image

Францияда Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган давлатлардан бўлган чет эллик талабалар учун ўқиш нархини сезиларли даражада ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда мамлакат Олий таълим вазирлиги “Олий таълим учун Францияни танланг” номли янги ривожланиш стратегиясини тақдим этиш чоғида маълум қилди.

Унга кўра, Европа Иттифоқига кирмайдиган мамлакатлардан бўлган талабалар ўқиш учун кўпроқ пул тўлашлари керак бўлади. Франция Олий таълим вазири Филипп Баптистнинг сўзларига кўра, чет эллик талабаларнинг қарийб 90 фоизи ўқиш учун тўлиқ миқдорда тўлов қилади. Бу давлат стратегиясининг бир қисмидир.

Режага кўра, Европадан ташқаридаги мамлакатлардан келган талабаларнинг аксарияти қуйидаги миқдорда тўлов қилади:

  • Бакалавриат учун: йилига тахминан 2 895 евро (ҳозирги 178 евро ўрнига);
  • Магистратура учун: йилига тахминан 3 941 евро (254 евро ўрнига).

Олий таълим вазири Франция университетларида Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган давлатлар талабалари учун табақалаштирилган тўлов тизимини жорий қилмоқчи. Ушбу тизим 2019 йилда киритилган эди, бироқ шу пайтгача у катта таъсир кўрсатмаган.

“Университетлар энди оммавий равишда имтиёзлар бера олмайдилар, улар фақат жуда ўзига хос ҳолатлар учун мўлжалланган бўлади. Биз фундаментал тамойилларга ва сўнгги йилларда бироз четлаб ўтилган қонунга қайтмоқдамиз. Табақалаштирилган тўлов – бу қоида, имтиёзлар эса  истиснодир”, дейди Филипп Баптист.


Мақола муаллифи

Теглар

талаба Франция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг