Қорақалпоғистонда Кадастр бўлими раҳбари пора билан ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Қорақалпоғистон туманларидан биридаги Кадастр бўлими бошлиғи 2 минг доллар билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълу қилинишича, туманлардан биридаги Кадастр бўлими бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқародан 2 минг доллар миқдорида пора олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, мазкур мансабдор шахс 1987 йилда туғилган фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 132 метр квадрат ер майдонида қурилган, лекин фуқаролик ишлари бўйича суднинг 2024 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан мажбуран бузилиши белгиланган бинога нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ва унинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Ҳозирда кадастр раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Учтепа тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика катта инспектори фуқародан 10 минг доллар олганда ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Кадастр бўлими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг