Тошкент метросининг ерусти ҳалқа йўлида поездлар эртароқ ҳаракатни бошлайди

Жамият

image

Тошкент метрополитенининг ерусти ҳалқа йўли йўналишида поездлар ҳаракати 1 майдан бошлаб бир соат эртароқ — соат 05:00 дан бошланади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди.

Маълум қилинишича, йўловчиларга кўрсатилаётган хизмат сифатини янада ошириш ҳамда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, 2026 йил 1 май санасидан бошлаб мазкур йўналишда поездлар ҳаракати ҳар куни соат 05:00 дан 23:00 га қадар йўлга қўйилган.

Қайд этиш жоиз, Тошкент метрополитенининг бошқа (Чилонзор, Ўзбекистон ва Юнусобод) йўналишларида поездлар ҳаракати ҳар куни эрталаб соат 05:00 дан тунги 00:00 га қадар амалга оширилмоқда.

Тошкент метрополитенининг ерусти ҳалқа йўли йўналишида метро поездлари ҳаракати шу вақтга қадар эрталаб соат 06:00 дан 23:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатиб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

метрополитен Тошкент метроси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг