Биз бўлмаганимизда, АҚШда ҳамма французча гаплашган бўларди – Чарльз III (видео)
Олам
−
30 Апрель 3378 2 дақиқа
Буюк Британия қироли Чарльз III АҚШ Конгрессида нутқ сўзлаб, НАТО доирасида бирликни сақлаш ва Украина масаласида “қатъий ирода” кўрсатишга чақирди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.
Монархнинг АҚШ қонунчилари олдидаги нутқи 1991 йилдан бери илк бор амалга оширилган тарихий чиқиш бўлди. Чарльз III ўз нутқида дунёда ҳозирги вазият жуда ноаниқ эканини, Европадан тортиб Яқин Шарққача бўлган ҳарбий можаролар халқаро ҳамжамият учун жиддий муаммолар туғдираётганини таъкидлаган.
Шунингдек, Буюк Британия қироли Оқ уйда ўтказилган давлат зиёфати давомида АҚШ Президенти Дональд Трампнинг аввалги баёнотига жавоб қайтарган. Трамп январь ойида “агар АҚШ Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қилмаганида, ҳамма немисча ёки қисман японча гапирган бўларди” деган эди.
“Мен эса шуни айтишга журъат этаман: агар биз бўлмаганимизда, сизлар французча гапирган бўлардингиз”, деган Трампнинг сўзларига жавобан Чарльз III.
У бу фикри билан АҚШ мустақиллигидан олдинги даврга ишора қилган, яъни Шимолий Америкадаги ҳудудлар учун Буюк Британия ва Франция ўртасидаги тарихий рақобатни назарда тутган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 апрель куни Буюк Британия Қироли Чарльз III ва унинг рафиқаси Қиролича Камилла 19 йилдан бери илк бор расмий ташриф билан АҚШга борганди.
Live
Барчаси