Ўзбек аёли турк эркакни $20 000га ухлатгани ростми?
Интервью
−
30 Апрель 3743 2 дақиқа
Туркларда “Лойни от, ўзи қолмаса ҳам изи қолади”, деган мақол бор. Сўнгги кунларда Туркияда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик аёл Гулбаҳор Жуманиёзова атрофидаги баҳс-мунозаралар айнан шу мақолни ёдга солмоқда.
Сўнгги вақтларда Туркияда ўзбек аёлларига нисбатан норозилик кайфияти кучайиб бораётгани кузатилмоқда. Бу ҳолатга қўшимча равишда туркиялик ҳайдовчи эркак маҳаллий телеканал орқали ўзбекистонлик аёл томонидан алданганини иддао қилди.
Унинг айтишича, Истанбул шаҳрида яшовчи Гулбаҳор исмли 36 ёшли аёл 56 ёшли Ражаб Ўндердан 900 минг турк лирасига яқин маблағни олиб, уни алдаб кетган. Эркакнинг сўзларига кўра, улар 2024 йилда таксида танишган ва шундан сўнг мулоқот бошланган.
Маълум қилинишича, аёл фарзандлари учун пул юбориш баҳонасида ундан мунтазам равишда маблағ олиб турган. Эркак эса, интервью давомида муносабатлар даврида бир неча бор минглаб доллар берганини таъкидлаган.
Гулбаҳор Жуманиёзова эса, мазкур айбловларни рад этган. Унинг билдиришича, эркак пулларни ўз хоҳиши билан юборган, ҳеч қандай мажбурлаш бўлмаган. Шунингдек, у Ражаб Ўндер томонидан тазйиқ ва таҳдидларга учраганини ҳам айтган.
Аёлнинг сўзларига кўра, эркак уни тунги кўнгилочар муассасаларда ишлашга ундаган, бошқа шахсларни алдаш орқали пул топишни таклиф қилган. Жуманиёзова бу таклифларни рад этганини маълум қилди.
Мазкур чиқишлар ортидан катта шов-шувлар юзага келди. Хабарларга кўра, жорий йилнинг 23 апрель куни Истанбул полицияси томонидан Гулбаҳорга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Кейинчалик бошқа шахслар томонидан ҳам унга нисбатан турли молиявий даъволар билдирилгани айтилмоқда.
Шундан сўнг, Ўзбекистон томонидан фаоллар ва жамоатчилик вакиллари Туркия томонига мурожаат йўллаб, эфир давомида ўзбекистонлик аёлларга нисбатан ҳақоратли ва умумлаштирувчи муносабат билдирилганини танқид қилди.
QALAMPIR.UZ манбасига кўра, ҳозирда Гулбаҳор Жуманиёзова “Bakırköy Kadın Kapalı Cezaevi” муассасасида сақланмоқда. Расмий маълумотларга кўра, унга нисбатан 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.
Воқеа тафсилотлари билан батафсил танишиш учун QALAMPIR.UZ‘нинг YouTube’даги саҳифаси орқали ушбу видеони томоша қилинг.
Live
Барчаси