Туркия илк қитъалараро баллистик ракетасини намойиш қилди (видео)

Олам

image

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилаётган SAHA EXPO-2026 кўргазмасида мамлакатнинг энг илғор ҳарбий технологияларидан бири – “Йилдиримхон” қитъалараро баллистик ракетаси илк бор жамоатчиликка намойиш этилди. Бу ҳақда “Yeniçağ gazetesi” хабар қилди.

Расмий маълумотларга кўра, бу узун масофали баллистик ракета (ICBM) 6000 километргача бўлган масофани қамраб олиши билан ажралиб туради. Мутахассислар унинг имкониятлари Туркиянинг мудофаа салоҳиятини қитъалараро даражага олиб чиқиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Туркия Миллий Мудофаа вазири Яшар Гулер ракетанинг стратегик аҳамиятига тўхталиб, зарурат туғилганда ундан фойдаланишдан “тортинмаслигини” билдирган.

Маълум қилинишича, ракета Европа, Осиё ва Африка қитъаларининг катта қисмини қамраб олувчи кенг стратегик масофага эга. Шунингдек, унинг таъсир зонаси Россиянинг катта ҳудудлари, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ҳамда Хитой ва Ҳиндистоннинг ғарбий қисмларини ҳам ўз ичига олади.

Техник жиҳатдан “Йилдиримхон” ракетаси гипертовушли тезликка эга бўлиб, нишонга яқинлашганда товушдан 25 баравар тезроқ ҳаракат қилиши мумкин. У мавжуд ҳаво мудофаа тизимларини четлаб ўтиш қобилиятига эга қурол сифатида баҳоланмоқда. Янги ракета Туркиянинг ҳарбий технологик мустақиллигини мустаҳкамлаш ва мудофаа соҳасидаги кучини янги босқичга олиб чиқишга қаратилгани қайд этилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия баллистик ракета

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг