2026 йилги Ҳаж нархи ва квотаси маълум бўлди
Жамият
−
29 Апрель 8865 1 дақиқа
2026 йилги муборак Ҳаж сафарига Ўзбекистон зиёратчилари учун квоталар сони 15 мингта этиб белгиланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Мусулмонлар идораси ҳузуридаги Ҳаж ва Умра маркази маълум қилди.
Қайд этилишича, Ҳаж зиёрати учун нарх 77 млн 73 минг сўмни ташкил этади.
Маълумот ўрнида, 2026 йилги ҳаж мавсуми 2 май санасидан бошланади. Ўзбекистондан 18 майга қадар ҳар куни Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.
Зиёратчилар учун 9 та ҳудуддан – Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларидаги аэропортлардан Мадина шаҳрига тўғридан тўғри парвоз амалга оширилади.
Уларни Мадина шаҳрига етказиш Саудия Арабистонининг FlyAdeal авиакомпанияси томонидан, олиб келиш эса Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳаж ва Умрага бориш учун ягона портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланганди. Зиёратга бориш истагида бўлган фуқаролар учун ушбу портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланган.
Live
Барчаси