Ҳаж–2026: Ўзбекистонликлар қачондан зиёратга бориши айтилди
Жамият
−
29 Апрель 5116 1 дақиқа
Ўзбекистонда 2026 йилги Ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистондан 18 майга қадар ҳар куни Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.
Зиёратчилар учун 9 та ҳудуддан – Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларидаги аэропортлардан Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри парвоз амалга оширилади.
Уларни Мадина шаҳрига етказиш Саудия Арабистонининг FlyAdeal авиакомпанияси томонидан, олиб келиш эса, Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилади.
Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича қуйидаги тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда:
- зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилиб, менингит касаллигига қарши эмланди;
- расмий ҳаж визалари ва бошқа зарур ҳужжатларни расмийлаштириш якунланди;
- зиёратчиларга гуруҳ раҳбарлари бириктирилиб, сафар олди машғулотлари ўтказилмоқда.
Айни пайтда, Саудия Арабистонида бўлиб турган Ҳаж – 2026 мавсуми илк ишчи гуруҳлари ҳамкор ташкилотлар билан бирга меҳмонхоналар, Мино ва Арофот водийларида зиёратчилар ибодатларини бекаму кўст адо этиши учун муносиб шароитлар тайёрлаш бўйича фаол иш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳаж ва Умрага бориш учун энди ягона портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланиши ҳабар қилинганди.
Live
Барчаси