Наманганда каналда чўкаётган 3 ёшли бола қутқариб қолинди (видео)

Жамият

image

Наманган вилоятидаги “Катта Наманган” каналида чўкиб кетаётган 3 ёшли бола Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодими томонидан қутқариб қолинди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, кеча, 26 апрель куни Давлатобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарув қисми қутқарувчиси Улуғбек Асқаров хизматдан уйга қайтаётган бўлган. Ўша вақтда у Янги Наманган тумани “Мингтерак” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Катта Наманган” каналида 3 ёшли боланинг оқиб кетаётганини кўриб қолган.  

Шундан сўнг у зудлик билан сувга шўнғиган ҳамда чўкаётган болани қутқариб, унинг ҳаётини сақлаб қолган. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши. Ушбу қутқарув жараёни маҳаллий аҳоли хонадонига ўрнатилган кузатув камерасига тушиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани тоғларида йўқолиб қолган 4 ёшли болани қидириб топган эди.

Шаҳзода Шукуруллаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Наманган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги чўкаётган 3 ёшли бола

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг