Уятсиз видеоларни тарқатиш билан “шантаж” қилган эркак ушланди (видео)
3-саҳифа
−
27 Апрель 2672 2 дақиқа
Сурхондарёда аёлдан беҳаё фото ва видеоларини тарқатмаслик эвазига 30 миллион талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, муқаддам Жиноят Кодексининг 169-(ўғирлик), 273-(гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) ва 276-(гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) моддалари билан судланган 1972 йилда туғилган эркак 1988 йилда туғилган аёлни унга тегишли беҳаё фото ва видеоларни интернет тармоғида тарқатиш билан қўрқитиб, тавломачилик йўли билан 30 миллион сўм пул ундиришни кўзлаб, таҳдид қилган.
Тезкор тадбир давомида гумонланувчи талаб қилинган пулдан 1 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулни Термиз шаҳридаги автотураргоҳларнинг бирида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Унинг ёнидан телефон аппарати ғилофида 0,112 гр “гашиш” гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчи шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 2-қисми “а” банди ва 276-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга ҳилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида йигит ўз танишининг сир сақланиши лозим бўлган маълумотларини ошкор этиш билан қўрқитиб, 10 минг доллар талаб қилганди.
Шаҳзода Шукуруллаева
Live
БарчасиИсроил Президенти Қозоғистонга келди
27 Апрель