Ғазода 300 жуфтлик иштирокида оммавий тўй ўтказилди (видео)
Олам
−
25 Апрель 7683 2 дақиқа
Кеча, 24 апрель куни Ғазо сектори марказида Бирлашган Араб Амирликлари кўмагида 300 жуфтлик иштирокида оммавий тўй маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.
Қайд этилишича, Ғазодаги энг йирик оммавий тўйлардан бири бўлган ушбу маросимга оилалар, жамоат етакчилари ҳамда маҳаллий ва халқаро ташкилотлар вакиллари ташриф буюрган. Ташкилотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, тадбирда қарийб 20 000 киши иштирок этган.
Ушбу тадбир БААнинг “Gallant Knight 3” (Жасур рицарь 3) инсонпарварлик операцияси доирасида ва “Joy Dress 2” (Қувонч либоси 2) шиори остида ташкил этилган. Мазкур дастур никоҳ қуришда ортиб бораётган молиявий тўсиқларга дуч келаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш учун ишлаб чиқилган.
Жуфтликлар жорий йил февраль ойи охирида рўйхатдан ўтиш бошланганда ариза топширган минглаб номзодлар орасидан танлаб олинган. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, танлов жараёни қатъий бўлиб, бунда илгари турмуш қурмаган, даромади ва бошқа мезонларга мос келадиган Ғазо истиқоматчиларига устуворлик берилган.
Ташаббус нафақат маросимни ўтказишни, балки янги оилаларнинг рўзғор тебратишлари учун молиявий ва моддий ёрдам беришни, жумладан, тўйнинг асосий харажатлари ва базавий эҳтиёжларини қоплашни ҳам ўз ичига олган.
Байрам тадбири расмий ва маданий элементлар уйғунлигида ўтган: Қуръон тиловати, никоҳнинг расмий эълон қилиниши ва фаластинликларнинг анъанавий “дабке” рақси ижро этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг декабрь ойида ҳам Ғазо секторининг жанубидаги Хон Юнус шаҳрида БААнинг 54 йиллик иттифоқ куни муносабати билан Абу-Даби томонидан қўллаб-қувватланган байрамда 54 жуфтлик учун оммавий тўй бўлиб ўтган эди.
Live
БарчасиАҚШда одам итни тишлаб олди
28 Апрель