Россия билан Озарбайжонда музокара ўтказишга тайёрмиз – Зеленский

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский расмий Москва рози бўлса, Россия билан музокараларнинг навбатдаги босқичини Озарбайжонда ўтказишга тайёр эканини билдирди. Бу ҳақда у бугун, 25 апрель куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашувдан сўнг матбуотга қилган чиқишида сўз юритди.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина уч томонлама музокаралар форматини тиклашга тайёр.

“Биз Озарбайжон Президентига уч томонлама музокараларга тайёр эканимизни билдирдик. Бундай учрашувлар аввал Туркияда, кейин эса Швейцарияда америкалик ҳамкорлар иштирокида ўтказилган. Албатта, агар Россия дипломатияга тайёр бўлса, яқин келажакда бундай музокараларни Озарбайжонда ўтказишимиз мумкин”, деган у.

Зеленский Алиев билан учрашув давомида олтита келишувни имзолаган.

“Тафсилотлар кейинроқ, албатта, эълон қилинади. Келишувлар турли йўналишларни қамраб олади. Бугунги асосий йўналиш эса хавфсизлик, хусусан, мудофаа-саноат комплекси”, дейди Зеленский.

Украина бўйича уч томонлама аввалги учрашув жорий йилнинг 17–18 февраль кунлари Женевада бўлиб ўтган эди. Март ўрталарида Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украина билан музокаралар “баъзи сабаблар туфайли” (АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий ҳаракатларини назарда тутган ҳолда) тўхтаб турганини айтганди.

Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков АҚШ Украина бўйича бир қатор “қизиқарли таклифлар” илгари сурганини, аммо ҳозирча улар амалга ошмаётганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Владимир Зеленский Россия билан 2022 йилда бошланган урушдан сўнг илк бор Озарбайжонга ташриф буюргани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Озарбайжон Украина Владимир Зеленский музокара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг