2 млрд сўмлик криптоактивларни айлантирган шахс ушланди
3-саҳифа
−
25 Апрель 2779 1 дақиқа
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшовчи 1995 йилда туғилган шахс ноқонуний крипто фаолият билан шуғуллангани фош этилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, ушбу шахс iPhone 12 мобил қурилмаси орқали Bitget криптобиржасининг мобил иловасидан фойдаланган. У иловада электрон ҳамён ташкил этган ҳамда 2025-2026 йиллар давомида жами 2 миллиард 50 миллион сўмдан ортиқ маблағга тенг бўлган криптоактивлар айланмасини амалга оширган.
Хабарга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси (крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) 3-қисми “а” бандига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 6,5 млн доллар қийматдаги криптоактивларни ноқонуний айлантирган йигит ушланган эди.
Шаҳзода Шукуруллаева
Live
БарчасиИсроил Президенти Қозоғистонга келди
27 Апрель