Электр йўқотиши кўп бўлган 44 та туманда масъул раҳбарлар ишдан олинади
Жамият
−
24 Апрель 14376 1 дақиқа
Электр йўқотиши 20 фоиздан кўп бўлган 44 та туманда хулоса қилмаган масъул раҳбарлар ишдан олинади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 24 апрель куни ўз раислигида ўтаётган биринчи чорак кўрсаткичларини тармоқ ва ҳудудлар кесимида танқидий таҳлил қилиш ва йилнинг қолган даврида қилинадиган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида топшириқ берди.
Йиғилишда давлат раҳбари энергия самарадорлик масалаларига алоҳида тўхталган. Хусусан, электр йўқотиши 20 фоиздан кўп бўлган 44 та туман электр тармоқлари корхоналаридаги аҳвол танқид қилинган. Уларнинг хулоса қилмаган раҳбарларини бугуноқ ишдан олиш, ўрнига ёш кадрларни қўйиб, йўқотишларни 2 карра камайтириш бўйича KPI белгилаб бериш зарурлиги қайд этилган.
Бугунги кунда техника олийгоҳларида энергетика йўналишида 10 мингдан зиёд 3- ва 4-курс талабалари таълим олмоқда. Уларни техника хавфсизлигига ўқитиб, дуал таълим асосида туманга тушириш муҳим экани кўрсатиб ўтилган.
“Марҳамат, устозлари шогирдини туманга олиб борсин, ишни ўргатсин, йўқотишни камайтириш бўйича яхши ечимлар таклиф қилса, тежалган маблағни устоз ва талабага бонус қилиб берайлик”, дейди Президент.
Умуман, тармоқ раҳбарлари ва ҳокимлар бу йил 5 миллиард киловатт электр ва 3,5 миллиард куб метр газни тежаши шартлиги қайд этилган.
Live
БарчасиИсроил Президенти Қозоғистонга келди
27 Апрель