Мадуронинг қўлга олиниши учун пул тиккан АҚШ ҳарбийси ушланди

Олам

image

АҚШда Венесуэла президенти Николас Мадурони қўлга олиш операциясида иштирок этган ҳарбий махфий маълумотлардан фойдаланиб, пул тикиш орқали даромад қилгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда Нью-Йорк федерал прокуратураси маълум қилди.

Терговга кўра, 38 ёшли мастер-сержант Ганнон Кен Ван Дйке 2025 йил декабрь – 2026 йил январь ойларида Каракасдан Мадурони олиб чиқиш операциясини тайёрлашда қатнашган ва шу билан бирга Polymarket платформасида махфий маълумотлардан фойдаланган ҳолда пул тиккан.

Расмийларга кўра, у АҚШ қўшинларининг Венесуэлага киритилиши ва Мадуро ҳокимиятдан ағдарилиши каби воқеаларга жами 13 та тикиш қилган ҳамда 400 минг доллардан ортиқ даромад топган. Операциядан сўнг у маблағларни криптовалютага ўтказиб, аккаунтини ўчиришга уринган.

Тергов органлари ҳарбий ўз хизмат мавқеидан шахсий манфаат йўлида фойдаланган деб ҳисобламоқда. У махфий давлат маълумотларидан ноқонуний фойдаланиш, фирибгарлик ва бошқа жиноятларда айбланмоқда. Унга 20 йилгача қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 январь куни АҚШ махсус кучлари Каракасда операция ўтказиб, Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресни қўлга олиб АҚШга олиб кетган эди. CBS хабарига кўра, операцияда “Дельта” махсус бўлинмаси қатнашган. Уларга “наркотерроризм”, гиёҳванд моддалар контрабандаси ва қурол сақлаш айбловлари қўйилган.

Венесуэла расмийлари эса ушбу воқеани ҳарбий агрессия деб баҳолаган ва январь бошидаги ҳодисаларда 100 га яқин одам ҳалок бўлганини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Венесуэла Николас Мадуро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг