$10 минглик сир: Қўқонда эркак танишини “шантаж” қилди (видео)
3-саҳифа
−
23 Апрель 4894 1 дақиқа
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида йигит ўз танишининг сир сақланиши лозим бўлган маълумотларини ошкор этиш билан қўрқитиб, 10 минг доллар талаб қилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, Қўқон шахрида яшовчи 2000 йилда туғилган шахс ўзига аввалдан таниш бўлган фуқаронинг сир сақланиши лозим бўлган маълумотларини қўлга киритган. Сўнг ушбу фуқарони ўзидаги мавжуд маълумотларни ошкор қилиб, шарманда қилиш билан қўрқитган. Шундан кейин жабрланувчидан ушбу маълумотларни ошкор этмаслик эвазига 10 минг доллар талаб қилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қўқон шаҳар “Ғозиёғлиқ” маҳалласида гумонланувчи талаб қилинган 10 минг долларни олган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада 21 ёшли йигит ўзи тайёрлаган порнографик расмлар орқали “шантаж” қилган эди.
Шаҳзода Шукуруллаева
Live
Барчаси