Японияда ижтимоий тармоқлар учун ёш чекловлари жорий этилиши мумкин
Олам
−
23 Апрель 1282 2 дақиқа
Япония расмийлари ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга ёш бўйича чекловлар жорий этиш имкониятини “қарамликка қарши кураш чораси” сифатида муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда “Nikkei” нашри хабар берди.
Ҳозирда тегишли вазирликлар билан, жумладан қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш масаласи юзасидан музокаралар олиб борилмоқда. Ушбу жараён ёз ойларига қадар якунланиши кутилмоқда. Қонуний тартибга солишнинг муайян шакли 2027 йилгача қабул қилиниши мумкин.
Хусусан, ижтимоий тармоқларга эгалик қилувчи компаниялардан сукут бўйича ёшга мос контент фильтрлаш тизимини жорий этиш талаб қилиниши режалаштирилмоқда. Аниқ ёш чегаралари кейинроқ белгиланади. Шунингдек, ҳар бир платформа билан боғлиқ “қарамлик хавфи”ни баҳолаш тизимини яратиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.
Ўтган йилнинг охирида шунга ўхшаш чеклов Австралияда жорий этилган – 16 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар учун ижтимоий тармоқларга кириш чекланган. Агар платформалар аккаунт очилишининг олдини олиш чораларини кўрмаса, уларга жарима солиниши мумкин. Жарима миқдори 50 миллион Австралия долларигача етади.
2024 йилда Норвегияда ҳам ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича чекловлар кучайтирилди. Илгари болаларга 13 ёшдан фойдаланишга рухсат берилган бўлса, ҳукумат бу чегарани 15 ёшгача оширишга қарор қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грецияда 2027 йилнинг 1 январидан бошлаб 15 ёшдан кичик ўсмир болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланиши ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси