Xon Saroy компанияси “Vatan Residence” лойиҳасидаги қурилиш жараёнини намойиш этди
Бизнес
−
22 Апрель 2007 2 дақиқа
Кўпчилик қурилиш компаниялари уйларнинг фақат макетини ёки тайёр ҳолатини тақдим этади. Бироқ, қурилиш жараёнининг ўзи кўпинча очиқ-ойдин намойиш этилмайди. Шу сабабли, сифат масаласи доимо мижозларни ўйлантириб келади. Бугун эса, Xon Saroy сизга айнан шу имкониятни тақдим этади – қурилиш жараёнини ўз кўзингиз билан кўриб, мустақил баҳо беришингиз мумкин!

Жорий йилнинг 18 апрель куни кўчмас мулк соҳасида ишонч ва сифат тамойиллари билан ажралиб турадиган Xon Saroy компаниясининг навбатдаги "Vatan Residence" лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Xon Saroy компанияси одатдагидек, ўз мижозларига қурилиш жараёнининг барча босқичларини ипидан игнасигача таништирди.
.png)
Бундан ташқари, тадбирда Xon Saroy компаниясининг доимий мижозларига айланган блогерлар ва санъаткорлар ҳам иштирок этишди. Меҳмонлар бетон, арматура ва бошқа конструктив материалларнинг сифат даражаси, талабга мувофиқлиги ҳамда уларнинг узоқ муддатга чидамлилиги бўйича бевосита мутахассислардан жавоб олишди.
.png)
Маълумот учун, "Vatan Residence" лойиҳаси пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган бўлиб, умумий майдони 2 гектарни ташкил этади. Лойиҳа 13 блокдан иборат бўлиб, жами 1600 та хонадонни ўз ичига олади.
.png)
Xon Saroy компанияси Тошкент шаҳрида 6 йилдан ортиқ фаолият юритиб, шу вақт ичида 24 та лойиҳани бошлаб юборган. Улардан 14 таси муваффақиятли якунланиб, ўз эгаларига топширилди. Бундан ташқари, ҳозирда яна 10 та лойиҳада қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
.png)
Телефон: +998712007400
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси