Ҳиндистонда завод портлади. 25 киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Ҳиндистон жанубидаги Таминладу штатида жойлашган пиротеҳника воситалари ишлаб чиқариладиган заводда йирик портлаш содир бўлди. Ҳодиса оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлгани, 4 нафар ишчи эса жиддий жароҳат олгани айтилмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.  

Қайд этилишича, портлаш кеча, 19 апрель куни кечқурун Вирудхунагар шаҳридаги Ваняжа мушакбозлик саноати ҳудудида содир бўлган. Расмийларнинг айтишича, портлаш юз берган пайтда ишчиларнинг иш вақти якунланган бўлса-да, улар ишлаётган бўлган. Ичкарида 50 га яқин инсон қолган. 

Маҳаллий полициянинг хабар беришича, заводда 2 марта йирик портлаш содир бўлган. Биринчи портлаш жуда кучли бўлган ва ўнлаб инсонлар вафот этган. Иккинчи портлаш эса қутқарув жараёнида юз берган. Унда 13 киши жиддий куйиш билан маҳаллий шифохонага жўнатилган.

Ҳодиса гувоҳларидан бирининг айтишича, завод олдидаги айвонда 25 ишчи ишлаётган бўлган. Айвон бутунлай портлаб кетган ва камида 3 та хона ва бинонинг бир қисми буткул ёниб кетган.

Воқеа жойида ўрганиш ҳамда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Ҳалок бўлганларнинг 22 нафарининг шахси аниқланган – уларнинг аксарияти аёллар бўлган. Баъзи хабарларга кўра, портлаш кучли бўлганлиги туфайли бир нечта жасад таниб бўлмас даражада куйиб кетган.

Полициянинг хабар беришича, завод эгаси ва иш бошқарувчи устидан жиноят иши қўзғатилган. Иккаласи ҳам яширингани боис уларни топиш ва ҳибсга олиш учун тўртта махсус гуруҳ тузилган. 

Яна бир қоидабузарликлардан бири – заводда якшанба дам олиш куни бўлса-да, ишчилар сурункасига ишлашга мажбур қилинган. Завод қонуний лицензияга эгалиги айтилган бўлса ҳам, унда талабга жавоб берадиган хавфсизлик шароитлари яратилмаганлиги боис маҳаллий аҳоли унинг ҳақиқийлигига шубҳа билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиядаги заводлардан бирида кучли ёнғин чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳожиакбар Муҳаммаджонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ҳиндистон завод портлади

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг