Ўзбекистонлик аёл туркиялик севгилисини қарийб $20 мингга “ухлатди” (видео)

3-саҳифа

image

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик 36 ёшли аёл 56 ёшли севгилиси Ражаб Ўндердан 900 000 турк лираси (тахминан 20 000 доллар) олиб, уни алдаб кетди. Бу ҳақда Ражаб “ATV” телеканалига берган интервьюсида сўз очди.

Маълум қилинишича, аёл 2024 йилда Ўндернинг машинасига йўловчи бўлиб чиққанида танишган. Ўша куниёқ улар телефон рақамларини алмашган.

“Орамизда бироз мулоқот бўлди. Танишганимиздан кейин у ўз юртига қайтди. Бир йил ўтгач Туркияга қайтиб келди ва биз овқатланишга бордик. Ўша ерда муносабатларимиз бошланди. Мен 56 ёшдаман, у эса 36 ёшда эди. Орамизда 20 ёш фарқ бор эди. Муаммо бўлмайдими, деб сўрадим. У “йўқ, бўлмайди”, деди. Мен Г.ни илк кўрганимдаёқ ошиқ бўлдим”, деган Ражаб Ўндер.

Хабарга кўра, аёлнинг 3 нафар фарзанди бўлган ва эркакдан болаларига юбориш учун пул олиб турган.

“Муносабатимизнинг дастлабки уч ойида мен унга 3 500 доллар бердим. Кейин у ўз юртига қайтди. “Менда ҳам бироз пул бор”, деди. Майли, ёрдам бераман, дедим ва яна 5 500 доллар юбордим. Сўнг, Ўзбекистондан ўзига уй сотиб олди. Уйнинг тўловлари борлигини айтиб, мендан яна пул сўрай бошлади. Бир марта 1 500 доллар бердим, яна 1 500 доллар бердим. Кейин яна 1 000 доллар бердим”, деган эркак.

Ўндернинг айтишича, Г. ундан пул олиш учун турли ноз-карашма қилган ва аёлнинг илиқ муносабатига алдангач, яна пул бериб турган. Қолаверса, Г. эркакни никоҳ ваъдаси билан алдаб келган.

“Мен Г. билан турмуш қуришни, оила қуришни хоҳлаган эдим. Аммо у мени мушук-сичқон билан ўйнагандек ўйнатди. Мен қўлма-қўл берган пулларим, кредит олиб энг сўнгги русумдаги телефон олиб берганим, картасига юборган маблағларим – жами қарийб 20 минг доллар сарфладим. Муносабатимиз бошланганидан кейин унинг нотўғри йўлда эканини пайқадим. Уни ўша йўлдан қайтаришга уриндим. “Бошқа эркаклар билан учрашишим керак, пул йиғишим керак”, “уйимнинг кредит тўловлари бор”, дерди. Бегона эркаклар билан учрашмасин деб, икки марта банкдан кредит ҳам олдим. Аммо мен уни ўша ҳаётдан қутқара олмадим”, деган у.

Ўндернинг сўзларига кўра, уларнинг муносабати жорий йилнинг февраль ойида ниҳояланган.

“Мени хароб қилдинг. Сенинг ниятинг ёмон экан. Менинг мақсадим сенга ёрдам бериш, сени ўша ҳаётдан қутқариш эди. Аммо сен ўша ҳаётни танладинг. Худо йўлингни очиқ қилсин. Лекин менинг пулларимни қайтариб бер”, деган у сўзининг якунида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия фуқаросига турмушга чиқиб, эрининг амакиваччаси билан хиёнат қилганликда айбланган ўзбекистонлик аёлга суд томонидан 170 минг турк лираси (тақрибан 3800 АҚШ доллари) товон пули тўлаш белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ўзбекистонлик аёл $20 минг алдаб кетди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг