Парижда портламай қолган бомба сабабли аҳоли эвакуация қилинди
Олам
−
20 Апрель 2387 1 дақиқа
Франциянинг Париж шаҳри шимолидаги Коломб ҳудудида Иккинчи жаҳон урушидан қолган бомба топилиши сабабли минглаб аҳоли эвакуация қилинди. Бу ҳақда “The Local” хабар қилди.
Қайд этилишича, бомба жорий йилнинг 10 апрель куни қурилиш ишлари вақтида аниқланган ва хавфсизлик чоралари сифатида бомба топилган жой атрофида 450 метр радиусдаги ҳудуд тўлиқ бўшатилган.
Шундан сўнг ҳудуд хавфсизлик нуқтаи назаридан ёпилиб, портловчи қурилмани зарарсизлантириш ишлари бошланган. Бироқ бу ҳаракат муваффақиятсиз тугаган. Шу сабабли, тарихий ўқ-дорилар жойида, назорат остида портлатиш йўли билан йўқ қилинган.
Операцияга юзлаб полициячилар жалб этилиб, аҳоли учун вақтинчалик бошпана марказлари ташкил этилган. Эвакуация жараёни ва хавфсизлик чоралари тўлиқ назорат остида амалга оширилган.
Расмий маълумотларга кўра, операция муваффақиятли якунланган ва хавф бартараф этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германиянинг Кёльн шаҳридан Иккинчи жаҳон уруши давридан қолган учта бомба топилганди.
Live
Барчаси