Ливанда БМТ аскарлари ҳужумга учради. Қурбон бор

Олам

image

Ливан жанубида БМТнинг Муваққат кучлари (UNIFIL) патрули ҳужумга учради, оқибатда бир нафар аскар оғир жароҳатлар туфайли ҳалок бўлди, яна уч киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда миссия қўмондонлиги хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа Гандурия аҳоли пункти яқинида содир бўлган. У ерда патруль миналардан тозалаш ва миссия позициялари ўртасидаги алоқани тиклаш ишларини олиб бораётган бўлган. Номаълум шахслар патрулга қарата ўт очган. Оқибатда бир нафар тинчликпарвар ҳалок бўлган, яна уч нафари яраланган. Жароҳатланганлардан икки нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

“UNIFIL тинчликпарварлик миссияси ушбу фожиали ҳодиса ҳолатларини аниқлаш мақсадида тергов бошлади. Дастлабки баҳолашлар шуни кўрсатмоқдаки, ўқ узиш нодавлат субъектлар томонидан амалга оширилган”, дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 апрель куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроил ва Ливан ўртасида ўн кунлик “сукут режими” жорий этилганини эълон қилган эди. Унинг сўзларига кўра, у шахсан эришилган келишув кафили сифатида чиқиш қилган ва Исроилга Ливан аҳоли пунктларига зарба беришни тақиқлаган. Сулҳ ўтган кечадан бошланди, бироқ ҳар икки томон аллақачон бир-бирини ўт очишни тўхтатиш режимини бузишда айблашга улгурди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп UNIFIL Гандурия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг