Қизғалдоқзорни пайҳон қилганлар 62 млн сўм жаримага тортилди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманидаги қизғалдоқзор бир неча автомобиль томонидан пайҳон қилингани акс этган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат Қашқадарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ва ИИБ ходимлари томонидан ўрганилган. Ўрганиш давомида ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар аниқланиб, уларга тегишли транспорт воситалари белгиланган тартибда жарима майдончасига жойлаштирилган.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга 6 млн 592 минг сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланган. Шунингдек, учала ҳуқуқбузарнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан (20 миллион 600 минг сўмдан), жами 61 млн 800 минг сўм жарима тайинланган. Ҳуқуқбузарлар жарима ва зарарни биргаликда тўлаши белгиланган.

“Экология қўмитаси юртдошларимизни атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга,  асраб-авайлашга чақиради. Унутманг, ҳар қандай экологик ҳуқуқбузарлик қатъий жавобгарликка сабаб бўлади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Кўкдала қизғалдоқзор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг