Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди
Жамият
−
18 Апрель 4704 1 дақиқа
Бугун, 18 апрель куни Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, зилзила соат 07:54 да содир бўлган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 537 км жануби-шарқда жойлашган. Магнитуда: 5,5. Чуқурлиги: 150 км. Эпицентр: Бадахшон, Афғонистон. Координаталари: 36,54 даража шимолий кенглик, 70,51 даража шарқий узунлик.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхандарё вилоятида 2-3 балл, 297 км.
- Фарғона вилоятида 2 балл, 441 км.
- Жиззах вилоятида 2 балл, 460 км.
- Самарқанд вилоятида 2 балл, 465 км.
- Сирдарё вилоятида 2 балл, 465 км.
- Қашқадарё вилоятида 2 балл, 488 км.
- Андижон вилоятида 2 балл, 499 км.
- Наманган вилоятида 2 балл, 506 км.
- Тошкент вилоятида 2 балл, 532 км.
- Тошкент шаҳрида 2 балл, 537 км.
Live
Барчаси