Сирдарё бўйидан 50 кг “эгаси йўқ” наркотик топилди

3-саҳифа

image

Сирдарё дарёсининг бўйидан 4 дона полиэтилен қопга жойланган наркотик топиб олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан давлат чегарасини қўриқлаш ва унинг дахлсизлигини таъминлашга қаратилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида ноқонуний ҳолат аниқланган.

Хусусан, Сирдарё дарёсининг Фарғона вилояти Бешариқ тумани Шодиқозиқ МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисми қирғоғида номаълум шахслар томонидан 4 дона полиэтилен қоплар қолдириб кетилганлиги маълум бўлган.

Мазкур қоплар холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уларнинг ичида қўшни давлатдан контрабанда қилинган жами 48 дона ўрамда 47 кг 113 гр “гашиш”, 15 дона ўрамда 7 кг 779 гр “опий” гиёҳвандлик воситалари, шунингдек, 10 710 дона “Лидаза” ва 756 дона “Теноксикам” номли дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 246-моддаси (контрабанда) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда 210 дона афғон қозонининг ичига қарийб 191 кг “гашиш”ни яширган шахс қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона гашиш наркотик Сирдарё дарёси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг