Самарқандда наркотикларга қарши кураш бўйича халқаро форум ўтказилади
Жамият
−
17 Апрель 842 1 дақиқа
Жорий йил 20-21 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда “Трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш: саломатлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш” мавзусида глобал форум бўлиб ўтади. Бу ҳақд Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, форумни ўтказишдан кўзланган мақсад наркотикларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш самарадорлигини ошириш, илғор халқаро тажрибани тизимли ўрганиш ва амалиётга жорий этиш, замонавий наркотаҳдидларга қарши комплекс ёндашувларни ишлаб чиқиш ва гиёҳвандликка қарши курашда давлатлараро ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.
Тадбирда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Интерпол, Европа Иттифоқи, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Жаҳон божхона ташкилоти ҳамда шу каби бошқа 20 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар, 50 га яқин давлатдан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, 500 га яқин халқаро экспертлар ва соҳа мутахассислари иштирок этиши кутилмоқда.
Билдирилишича, форум давомида наркотик воситалар ноқонуний айланмасининг глобал ва минтақавий тенденциялари, ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида профилактика тизимини такомиллаштириш, даволаш, реабилитация ва ижтимоий реинтеграция жараёнларини ривожлантириш ва рақамли технологиялар ҳамда сунъий интеллектдан самарали фойдаланиш масалалари атрофлича кўриб чиқилади.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель