Дунё етакчилари халқаро вазиятни муҳокама қилиш учун Туркияга борди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳомийлигида ва мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги мезбонлигида 17–19 апрель кунлари Анталия дипломатик форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.

Қайд этилишича, форумнинг бу йилги мавзуси “Эртани лойиҳалашда ноаниқликлар билан курашиш” бўлиб, асосий диққат марказида бугунги халқаро тизимда кучайиб бораётган ноаниқликлар шароитида давлатларнинг қандай йўл тутиши, глобал тартибдаги ўзгаришларга мослашиш ва барқарорликни таъминлаш масалалари туради.

Анталия Дипломатик форуми 2021 йилдан буён ўтказилиб келинади. Тадбирга бу йил ҳам турли давлатлардан 20 дан ортиқ президент ва бош вазирлар, 50 дан зиёд ташқи ишлар вазирлари ҳамда юзлаб расмий делегациялар ва халқаро ташкилот вакиллари ташриф буюрган.

Хусусан, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев форумда иштирок этиш учун Анталия шаҳрига етиб борган.

Ушбу форумда геосиёсий кескинликлар, давом этаётган можаролар, кўп томонлама ҳамкорликнинг заифлашуви ва дипломатик мулоқотни кучайтириш зарурати муҳокама қилинади. 

Шунингдек, давлатлар ўртасида ишончни тиклаш, минтақавий ва глобал муаммоларни музокара орқали ҳал қилиш ҳамда келажакдаги хавфлар ва имкониятларни олдиндан кўра олишга қаратилган стратегиялар ишлаб чиқиш асосий йўналишлардан бири бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Анталия дипломатик форуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг