Жавоҳир Синдоров Номзодлар турнирини мағлубиятсиз якунлади
Спорт
−
15 Апрель 4199 1 дақиқа
Бугун, 15 апрель куни Кипр мезбонлик қилган шахмат бўйича Номзодлар турнирининг сўнгги баҳслари бўлиб ўтди. Унда турнирда муддатидан аввал ғалаба қозонган ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров хитойлик рақиби Вэй И билан дурангга имзо чекди.
Баҳс атиги 10 дақиқа давом этди ва 32-юришда иккала шахматчи дурангга рози бўлди. Ушбу натижадан сўнг Жавожир Синдоров очколарини 10 тага етказиб олди ва турнирни мағлубиятсиз якунлаган илк спортчига айланди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 апрель куни Жавоҳир Синдоров нидерландиялик Аниш Гири билан дуранг ўйнаб мусобақадаги ғалабасини муддатидан аввал кафолатлаган эди. Энди у жаҳон тожи учун ҳиндистонлик Гукеш билан баҳс олиб боради.
Қайд этиш жоиз, Жавоҳир Синдоровнинг тарихий натижасидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев унга қўнғироқ қилиб, турнирдаги ғалабаси билан табриклади.
Live
Барчаси