Энди кўп қаватли уй қуриш бўйича тайёр лойиҳалар аукционга қўйилади
Жамият
−
14 Апрель 1913 2 дақиқа
Жорий йил 1 октябрдан Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги компаниялар кўп қаватли уйлар қуриш учун ерларни қурилишга рухсати, архитектура режалаштириш топшириғи ва дастлабки лойиҳаси билан бирга тайёр ҳолда аукционга чиқаради. Бу ҳақда бугун, 14 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган уй-жой қурилиши ва урбанизация соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида айтилди.
Қайд этилишича, йиғилишда аҳолини уй-жойга бўлган талабини таъминлаш доимий диққат марказида бўлиши шартлиги таъкидланган. Сўнгги йилларда 56 та “Янги Ўзбекистон” массивининг инфратузилмаси учун 4 триллион 100 миллиард сўм маблағ берилган. Жорий йил ушбу мақсадларга яна 1 триллион 400 миллиард сўм ажратилмоқда.
Лекин 2025 йилда Тошкент вилоятида 2,1 мингта, Самарқандда 1,5 мингта, Фарғонада 1,3 мингта, Тошкент шаҳрида 1 мингта, Жиззахда 380 та хонадон фойдаланишга топширилмаган.
Соҳа мутасаддилари ва ҳокимлар бу йил “Янги Ўзбекистон” массивларида 34 минг хонадонни қуриб битказиши шартлиги кўрсатиб ўтилган.
Қурилиши давом этаётган массивни кенгайтиришга ўша ҳудуддаги 85 фоиз квартирани эгасига топширганидан кейингина рухсат берилиши белгиланган.
Пойтахт ва Самарқанд тажрибалари асосида инвестиция компаниялари ташкил қилинган. Бу компаниялар 1 октябрдан бошлаб, кўп қаватли уйлар қуриш учун ерларни қурилишга рухсати, архитектура режалаштириш топшириғи ва дастлабки лойиҳаси билан бирга тайёр ҳолда аукционга чиқаради.
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель