15 мингдан зиёд дорини ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс ушланди
3-саҳифа
−
14 Апрель 1341 1 дақиқа
Қорақалпоғистон Республикасида олдиндан кузатувга олинган шахс чет давлатда ишлаб чиқарилган дори воситаларини ноқунинй равишда сотётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Маълум бўлишича, Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган тезкор тадбир давомида савдо дўконида келгусида сотиш мақсадида 146 турдаги 15 мингдан зиёд дори воситалари сақланаётганлиги аниқланган. Шундан сўнг тезкор тадбир Қўнғирот туманида давом эттирилиб, ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган ва сифати кафолатланмаган 680 қути дори воситалари ноқонуний равишда сақланаётган яна бир омбор аниқланган.
Ашёвий далил сифатида олинган мазкур дори воситаларининг дастлабки қиймати 219 млн сўмни ташкил этади. Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 апрель куни Тошкент вилоятининг “Навоий” ҳамда “Ойбек” чегара божхона постида хужжатсиз дориларни чегарадан олиб ўтишга уринганлар ушланган эди.
Шаҳзода Шукуруллаева
Live
БарчасиСирдарёда сохта МИБ ходими қўлга тушди
16 Апрель