Ал-Ақсо масжиди 40 кунлик чекловдан сўнг қайта очилди (фоторепортаж)

Олам

image

Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди Исроил томонидан 40 кун давомида ёпилгач, бугун, 9 апрель куни тонгда яна қайта очилди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

Қайд этилишича, масжид очилгач, унинг ички ва ташқи қисми кўнгиллилар ҳамда ходимлар томонидан тозаланиб, тартибга келтирилган. Шундан сўнг юзлаб фаластинликлар тонгги намозни жамоавий шаклда адо этган.

Маълумот ўрнида, Исроил жорий йилнинг 28 февраль куни масжидга киришни бутунлай тақиқлаганди. Фақат масжид ходимлари ва Қуддус ислом вақфи расмийларига ибодат қилишга рухсат берилган, бошқа фаластинликлар эса шаҳар бўйлаб бошқа масжидлардан фойдаланган. Мазкур чеклов масжид тарихида 1967 йилдан бери биринчи марта юз берган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил расмийлари Эрон билан давом этаётган ҳарбий можаро сабаб Ал-Ақсо масжидида жума намозини ҳам бекор қилганди.

Шунингдек, аҳолиси асосан мусулмон бўлган 8 давлат, жумладан, Туркия, Миср, Иордания, Индонезия, Покистон, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари Рамазон ойида мусулмон ибодат қилувчиларининг Ал-Ақсо масжидига киришига қўйилган чекловларни қоралаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ал-Ақсо Қуддус қайта очилди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг