Коинотдаги энг “очкўз” қора туйнукларнинг “емиши” тугамоқда – тадқиқот

Бу қизиқ

image

8000 та коинот “махлуқлари” устида ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, коинотдаги энг “очкўз” қора туйнуклар “озуқа” етишмовчилигини бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда “LiveScience” хабар берди.

Қайд этилишича, кўп йиллар давомида астрономларни бир савол қийнаб келарди: нима учун коинотдаги энг катта қора туйнуклар сўнгги 10 миллиард йил ичида секинроқ ўсган? Эндиликда янги тадқиқот ушбу астрофизик жумбоққа эҳтимолий ечим таклиф қилмоқда: уларга газ етишмаяпти.

Ўта баҳайбат қора туйнуклар (ЎБҚТ) улкан гравитацион “ютиш” қобилиятига эга бўлиб, бу уларга Катта портлашдан кейинги дастлабки бир неча миллиард йил ичида ҳайратланарли даражада тез суръатлар билан Қуёш массасидан миллионлаб ёки миллиардлаб марта каттароқ массагача ўсиш имконини берган. Бироқ Коинот ҳозирги ёшининг тўртдан бир қисмидан камроқ бўлган “космик туш” (cosmic noon) деб аталадиган даврдан бошлаб, ЎБҚТнинг ўсиши секинлашди.

Шунингдек, Брюссель университети ва Массачусетс технология институти (MIT) олимлари Коинотда модда қандай пайдо бўлганлиги ҳақида янги гипотезани илгари сурмоқда. Уларнинг фикрича, Катта портлашдан кейинги илк лаҳзаларда микроскопик қора туйнукларнинг портлаши асосий рол ўйнаган бўлиши мумкин. Гап “бирламчи қора туйнуклар” – Коинот туғилишининг дастлабки лаҳзаларида плазманинг ўта зич жойларидан ҳосил бўлган бўлиши мумкин деб тахмин қилинадиган гипотетик объектлар ҳақида кетмоқда. Юлдузлар портлаши натижасида ҳосил бўладиган қора туйнуклардан фарқли ўлароқ, бирламчи қора туйнуклар турли хил ўлчамларга эга, ҳатто микроскопик бўлиши ҳам мумкин эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олимлар шакли лимонга ўхшаш жуда ноодатий экзосайёрани кашф қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

коинот қора туйнук

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг