Андижонда ўйнаб турган икки болакайни машина уриб юборди (видео)
3-саҳифа
−
08 Апрель 8789 1 дақиқа
Жорий йилнинг 3 апрель куни Андижон шаҳрида ҳайдовчи аёл кўп қаватли уйнинг ҳовлисига кираверишда ўйнаб турган икки болакайни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа шаҳарнинг “Ҳамдўстлик” маҳалласи Мустақиллик кўчасида содир бўлган. Маълумотларга кўра, 31 ёшли Cobalt ҳайдовчиси Д.М. эътиборсизлик сабаб тураржой даҳасида ўйнаб турган уч нафар болани кўрмай қолган. Оқибатда уларнинг иккисини уриб юборган. Видеоёзувда болаларнинг бири машина ғилдираги остида қолгани акс этган. Учинчи бола эса машина келаётганини кўриб, қочишга улгурган.
Жабрланган болаларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифокорлар кўригидан ўтказилган. Ҳозирда болаларнинг соғлиғи яхши экани маълум қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда Onix ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган эди. Оқибатда пиёда вафот этган.
Live
Барчаси