“Ифлос, урод”. Оҳангаронда тарбиячи болани ҳақоратлаб, калтаклади (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти ходимининг тарбияланувчи болалардан бирига жисмоний куч ишлатиб, уни турли ножўя сўзлар билан ҳақоратлагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, вазирлик Тошкент вилоятида кузатилган ушбу ҳолатни ўрганиб чиққан. Ўрганиш натижаларига кўра, мазкур мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг жорий йил 6 апрелдаги тегишли буйруғи билан болани ҳақоратлаган тарбиячи Ш.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Видеода кўриш мумкинки, тарбиячи болани ухламагани учун калтаклаган ва “ифлос”, “урод” каби сўзлар билан ҳақоратлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги хусусий боғчада болани ухламагани учун калтаклаган тарбиячи ишдан олинганди.

Қолаверса, Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги 27-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи машғулот жараёнида болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Оҳангарон тарбияланувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг