Янгиланган рекорд: Artemis II энг узоқ космик парвозни амалга оширди
Олам
−
07 Апрель 1987 2 дақиқа
Кеча, 6 апрель куни NASA томонидан амалга оширилган Artemis II миссияси инсоният тарихида энг узоқ масофага эришилган космик парвоз сифатида қайд этилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, экипаждаги тўрт нафар астронавт Ер юзидан тахминан 406-407 минг километр узоқ масофага парвозни амалга оширган. Шу тариқа Apollo 13 миссияси томонидан ўрнатилган 1970 йилдаги рекорд янгиланган.
Янги миссия аввалгисидан тахминан 4-6 минг километр узоқроқ масофани босиб ўтган. Парвоз давомида экипаж Ойнинг қоронғи томони атрофида учиб ўтган. Шу жараёнда қисқа муддатга алоқада узилиш юз берган бўлсада, астронавтлар илгари инсон кўзи тушмаган ҳудудларни кузатиш имконига эга бўлган.

Artemis II миссияси доирасида Ойга йўл олган астронавтлар Ернинг табиий йўлдошига янги фотосуратларни тақдим этди. Orion космик кемасидан олинган тасвирларда Ойнинг илгари инсон кўзи билан ҳеч қачон кўрилмаган ҳудуди – Orientale ҳавзасининг бир қисми акс этган. NASА томонидан берилган баёнотга кўра, диаметри тахминан 965 километр бўлган Orientale ҳавзаси Ойнинг Ердан кўринадиган юзи билан қоронғи юзи орасидаги муҳим ўтиш ҳудудини ифодалайди.

Бугунгача фақат робот қурилмалар орқали тасвирга олинган ушбу ҳудуд биринчи марта инсон миссияси давомида суратга муҳрланган. Artemis II астронавтларидан бири Ойнинг Ердан кўринмайдиган ва кам кузатиладиган юзи бўйича биринчи таассуротларини “ажойиб” деб таърифлаган. Астронавтлар йўл давомида Orion ойналаридан қараганда, Ойнинг тобора катталашиб кўринаётганини билдирган. Миссия давомида тақдим этилган тасвирлар орасида Ердаги ҳилол шаклидаги кўриниш ва астронавтларнинг космик кемадаги кундалик ҳаёти акс этган суратлар ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Artemis II кемаси экипажи фазодан Ернинг янги суратларини эълон қилганди.
Live
Барчаси